Hajm 52 sahifalar
Помидор етиштириш ва қайта ишлаш
Kitob haqida
Ўз боғи ёки ер майдони ҳақида орзу қилмайдиган инсонни учратиш амри маҳол. Айниқса, ерга интилиш ёш ўтгандан сўнг билиниб қолади. Ер майдони кичик бўлса ҳам, унда ниманидир ўз меҳнати орқали меҳр билан ўстириш ва уни оила аъзолари билан истеъмол қилиш ҳар қандай инсонга жуда катта маънавий хузур бағишлайди. Томорқа майдонларида ўстириладиган ўсимликларнинг ичида тарқалиши жиҳатидан энг олдинги ўринлардан бирида турувчи помидор деб айтсак, ҳеч ҳам янглишмаган бўлар эдик. Помидор барча севиб истеъмол қиладиган тўйимли ва мазали сабзавот туридир. Унинг таркибида биологик жиҳатдан қимматли моддалар (витаминлар, кислоталар, қанд) ва минерал тузлар бор. Ушбу китобчада помидор экиш ва парваришлашнинг бир қанча сир асрорлари келтирилади ва у томорқа эгалари ҳамда далаховлида сабзавот маҳсулотларини етиштиришни орзу қилганлар билан бир қаторда фермер хўжаликлари учун ҳам фойдали маълумотлар манбаъи бўлиши мумкин.
Janrlar va teglar
Izoh qoldiring