Hajm 85 sahifalar
Имконияти чекланган болаларга касб-ҳунар ўргатиш методикаси
Kitob haqida
Болалар санъатини ривожлантириш, уларнинг ижодий имко­ниятларини кенгайтириш бадиий таълим билан бевосита боғлик экан, истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мам­лакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий мақсадла­ридан бирига айланди. Бугунги кунда мустақиллигимизни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган ўзбек санъатини ривожланиб бориши тас­вирий ва амалий санъат соҳасига бўлган эътиборни кучайтир­моқда. Айниқса, болалар ўртасида ўтказилаётган анъанавий кўрик-танловларда нафақат соғлом, балки имконияти чек­ланган болалар ҳам юқори ўринларни эгаллаб келаётганлари қувонарли ҳол.Шу жиҳатдан ҳам, Турсунали Аҳмадалиевнинг имко­нияти чекланган истеъдодли болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида касб-ҳунарга ўргатиш бўйича тайёрлаган қўл­ланмаси зарурат талабидир.Мазкур қўлланма истеъдодли ёшларнинг ижодий им­коният­ларини тўғри йўналтиришда мураббийлар учун асосий омил бўлиб хизмат қилади, деган умиддамиз.
Janrlar va teglar
Izoh qoldiring