Hajm 200 sahifalar
Эркак йиғлаган кун
Kitob haqida
«Эркак йиғлаган кун» – қиссанинг номиёқ ўқувчида қизиқиш уйғотади. Балки эркаклар ҳам инсон, йиғлаши табиий, дегувчилар бордир, аммо эркакнинг кўз ёшини кўришга одатланмаганмиз, одатланмайлик. Кучли жинс вакилларининг ожизалардан – аёллардан фарқли жиҳатларидан бири ҳам айнан уларнинг йиғламаслиги. Хўш, асар қаҳрамони нега йиғлади? У қандай кун эдики, эркакни йиғлатди? Асар мутолаасига киришар экансиз, эпиграфдаёқ дастлабки маълумотга эга бўласиз. 2015 йилда бутун ижтимоий тармоқлар, телевидение-радио орқали эшитган-кўрганлар қалбини ларзага солган воқеа, ҳолат кўз олдингизга келади: дарё тўлқинлари қирғоққа чиқариб ташлаган гўдак жасади ҳатто бегоналарнинг кўзини ёшлаган эди, нега шу воқеага бевосита сабабчи бўлган отани йиғлатмасин?! Ота ночор, имконсиз вазиятда, қайғуда, надоматда… Бу қандай ночорликки, норасидалар ўлимига сабаб бўлди? Бу қандай имконсизликки, ота ўз фарзандини қутқаролмади? Ёхуд қандай қайғуки, эркакни йиғлатди? Сокинликдаги мутолаа сизни талотўплар ичра ташласа, кўзларингизни ёшласа, кўнглингизга бир дам ғашлик олиб келса, бизни маъзур тутинг…