Hajm 84 sahifalar
Гиёхлар билан даволаниш
Kitob haqida
Инсонлар қадим замонлардан буён турли хил гиёҳларнинг даволовчи ва қувват берувчи хусусиятларини билишган ва бу билимларини турли хил хасталикларни даволашда ишлатишган. Масалан қадимги Мисрда, Хиндистонда, Хитойда, Ўрта Осиёда ва бошқа кўпчилик давлатларда табиблар гиёҳларнинг нимага даво бўлиши хақида кўпгина рисолалар ёзиб қолдирганлар. Қадимги Тибет тиббиёти бу билан боғлиқ жуда кўплаб афсоналар билан бурканган. Улар ичида хозирга қадар ўз қимматини йўқотмаган ва амалиётда ишлатиладиган турли хил гиёҳлардан тайёрланадиган доривор таркибларни топиш мумкин. Ушбу китобчада халқ табобатининг кўплаб доривор гиёҳлардан иборат ва турли хил касалликларга даво бўла оладиган шифобахш таркиблари келтирилган. Бу таркибларда ишлатиладиган гиёҳларнинг деярли барчасини юртимиз табиатидан, чўл-адирлар ва тоғларидан топишингиз мумкин. Жуда ҳам ноёб, чет элларда ўсадиган ва кам етиштириладиган гиёҳларни эса шифобахш гиёхлар сотиладиган фитодорихоналардан бемалол топиш мумкин. Улардан қайнатма, сувли ёки спиртли дамлама, шифобахш чой, ажратма ёки экстракт кўринишида тайёрланган турли хил таркибларни сотиб олишингиз ёки тайёрлатиб олишингиз мумкин. Эслатма: Бу китобча мустақил даволаниш учун ишлатилиши мумкин бўлган фундаментал тиббиёт қўлланмаси эмас, шунинг учун унда келтирилган доривор таркиблардан фойдаланишда ўз даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашиб, ташхис асосида ҳамда тиббий холатингизга мос равишда у ёки бу шифобахш таркибларни ишлатишингиз зарур.
Janrlar va teglar
Izoh qoldiring