Терговчи. Дорихонадаги қотиллик
Kitob haqida
Комил Синдаров – ўқувчиларга дастлаб шоир сифатида танил ган муаллифни бугун ўзбек китобхонлари яхшигина детектив устаси сифатида билишади. «Қимматга тушган хато», «Темурий лар кутубхонасининг сири» (ўзбек ва рус тилларида), «Амирлик нинг олтин тахти изидан» китоблари ўтган йиллар мобайнида «Ўзбек детективи» рукнида чоп этилиб, кенг китобхонлар омма сида илиқ қарши олинган. Мазкур янги китоб – «Дорихонадаги қотиллик» ҳам детектив жанрида бўлиб, ҳаётий ҳақиқатларни оқ ва қора рангларда яққол тасвирлайди. Синдаров қаҳрамонларини яхши ё ёмон, деб ажрат майди, ўқувчи мутолаа жараёнида фикрлайди, мулоҳаза қилади, атрофида содир бўлаётган воқеаларни жонли тасвирларда кўра ди ва ниҳояда, ўзи хулоса қилади. Муаллифнинг касбий фаолиятда бевосита рўбарў бўлган жи ноят тафсилотлари детектив ихлосмандлари учун ажойиб мавзу ва ёқимли мутолаа бўлишига ишонамиз. Дарвоқе, «Терговчи» деган умумий ном остида нашрга тайёр ланган мазкур детектив серия ёзувчи ижодининг ўнта китобини ўз ичига олади.
Janrlar va teglar
Izoh qoldiring