Hajm 368 sahifalar
Афсона Барбарослар ҳақида роман
Kitob haqida
Қўлингиздаги китоб «Мисбаҳ» жамоаси томонидан ислом оламининг исмини кўпчилик эшитмаган қаҳрамонларини танитиш йўлидаги илк уринишидир. Асарда Усмонийлар давлатининг энг машҳур адмиралларидан бир Хайриддин подшо ҳақида ҳикоя қилинади. Асли исми Ҳизр бўлган ушбу адмирал Усмонийлар давлатининг Ўрта ер денгизидаги ҳукмронлигини шунчалар кучайтирганки, айрим тарихчилар Ўрта ер денгизини «Турк кўли» деб атай бошлаган эди. Хайриддин подшо Жазоирни испанлардан ҳимоя қилди, император Карл V ва генуялик машҳур адмирал Андреа Дорига қарши муваффақиятли кураш олиб борди.
«Афсона»да Хайриддин подшонинг музаффар юришларидан ташқари гранадалик амирзода Саид Муродийнинг бошидан ўтказган саргузаштлари, унинг орзулари ва армонлари, қувончлари ва изтироблари ҳақида ҳам ўқийсиз.