Hajm 672 sahifalar
Шафқатсиз аср. Иккинчи китоб
Kitob haqida
Исай Калашников қаламига мансуб «Шафқатсиз аср» романи нинг иккинчи китобини мутолаа қилар экансиз, шуурингизни дунёнинг енгилмас саркардаси ҳаёти мазмун-моҳияти хусусида ги тизгинсиз саволлар қамраб олади. Беихтиёр унга ачинасиз, чунки у асар давомида сизда қудратли шахс сифатида эмас, бир аянчли тақдир эгаси каби таассурот уйғота бошлайди. Зотан, у нақадар катта ҳудудларни эгалласа-да, умри поёнига етар экан, қалби бўм-бўшлигича қолганини, руҳан ёлғизликни ҳис қилган эди. Ҳамма нарсаси бор-у, аммо ҳеч нарсаси йўқ инсон каби! Жасоратли ва шарафли шаҳзода Жалолиддин тушган мурак каб вазият ўқувчини чиндан изтиробга солади. Халқимизнинг ушбу буюк баҳодир ўғлонига авлодларнинг асрлар ўтса-да, ҳаро рати пасаймайдиган фахр ва миннатдорлик туйғуларини, ҳурмат ва муҳаббатини сиз ҳам ҳис қиласиз. Жалолиддиннинг ер билан яксон бўлган империяга валиаҳд қилиб тайинланиши Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ томонидан қабул қилинган энг тўғри ва минг афсуски, айни дамда жуда кечиккан қарор бўлганди. Бир тарафдан Чингизхоннинг катта ўғли Жўжининг тинч ҳаётни қўмсаб, қон тўкишдан безиллаб, ўзининг ўзлигини из лаб яшаган хассос қалби изтироблари учун қайғу чекасиз. Айни дамда охирги томчи қони қолгунча Ўтрорни мардона ҳимоя қил ган аждодларимизнинг мислсиз қаҳрамонликларидан чексиз фахрга тўласиз. Асарни мутолаа қилаётиб, шаҳар мудофаасида руҳан иштирок этаётганингизни сезмай ҳам қоласиз. Ана шундай қарама-қарши ҳисларни туймоқни истар экансиз, Исай Калашниковнинг қўлингиздаги мазкур тарихий романи ай нан сиз учун.
Janrlar va teglar
Izoh qoldiring