Hajm 456 sahifalar
2024 yil
Альфред Нобель қуғирчоқлари
Kitob haqida
Альфред Нобель – эзгулик, мурувват, саховат рамзи. У умрини инсоният тараққиётига, бутун бойлигини жаҳон фани ривожига, инсониятнинг бахтли-саодатли ҳаёти йўлига сарфлади. Бироқ, ҳаёт – нобакор. Инсон деган мубҳам хилқат – муртад, истеъдод кушандаси. Ёзувчи Абду Рашиднинг ушбу романида айни ана шу эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, муҳаббат ва нафрат, инсон қадру-қиммати, шаъни ва унинг чексиз изтироби ғоят мураккаб руҳий ҳолатлар, зиддиятли кечинмалар оқимида ифода этилади. Бир тўда худбинлар, нокаслар, гуруҳбозлар, ҳасадчилар қуршовида қолган истеъдодли олимларнинг эзгуликлари ва буюк кашфиётлари чуқур драматизм, катта қалб тўлғонишлари орқали очиб берилади. Нобельнинг буюк қалби инсоният ҳаёти ва истиқболининг ифодаси сифатида қизалоқ Муаззаз образида кўзга ташланади. У келажакка ишонч, умид ва ҳаёт давомийлигининг тимсоли.
Janrlar va teglar
Izoh qoldiring